• Пн. Июл 14th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қаршида ҳайдовчи ЙТҲ жойидан жароҳат олган пиёдага ёрдам бермасдан қочиб кетди — видео – Dunyouzbeklari.Com

Қаршида ҳайдовчи ЙТҲ жойидан жароҳат олган пиёдага ёрдам бермасдан қочиб кетди — видео – Dunyouzbeklari.Com


Labo ҳайдовчиси пиёдани уриб юборганидан сўнг жабрланувчини машинасига ортиб, пахта майдони ёқасига ташлаб кетган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этганидан сўнг жароҳат олган пиёдага ёрдам бермасдан воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳақда Renessans телеканалидаги Ovoz дастури хабар берди.

ЙТҲ Қарши туманидаги Қорақуччи маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган. Жабрланувчи кечки соат 00:30 атрофида маст ҳолда онасининг уйидан чиққан. ЙТҲни Labo ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. У пиёдани уриб юборганидан сўнг жабрланувчини автомашинасига ортиб, пахта майдони ёқасига ташлаб кетган.

Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли у ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланган ва унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *