• Сб. Июн 14th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентдаги Бобур кўчасида автомобиллар ҳаракати 1 ойга қисман чекланади


Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.

Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси Шота Руставели кўчаси билан кесишмасидан Сеул кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисмида 110 кВ ли юқори кучланишли ерости электр узатиш кабел тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Шу сабабли 16 октябрдан 15 ноябрь кунига қадар Бобур кўчасининг ушбу қисмида тўрт чизиқли йўлнинг икки чизиғида ҳаракат чекланади. Автотранспорт оқими эса қолган икки чизиққа йўналтирилади.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ноқулайликлар учун узр сўраб, юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *