• Сб. Ноя 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон Глобал очлик рейтингида 22-ўринда – Dunyouzbeklari.Com


Очлик муаммоси паст бўлган мамлакатлар рўйхатида бўлиш Ўзбекистон учун ижобий кўрсаткич ҳисобланиб, шу билан бирга 5 ёшгача бўлган болалар орасидаги озиқ-овқат етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга мавжудлигини кўрсатади.

Global Hunger Index очлик даражасининг 2024 йил рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон ушбу рейтингда 5 дан паст балл билан 22-ўринни эгаллаб, тўйиб овқатланмаслик муаммоси «жуда паст» бўлган мамлакатлар қаторига киритилди. Рейтинг Ўзбекистонда очлик муаммоси сезиларли даражада паст эканини кўрсатади.

Марказий Осиёнинг қолган мамлакатлари қуйдаги ўринларни эгаллаган: Қозоғистон 25-ўрин (5,3 балл), Қирғизистон 36-ўрин (6,8 балл), Туркманистон 50-ўрин (9,5 балл) ва Тожикистон 65-ўрин (13,7 балл). Тожикистон бу рўйхатда «ўртача» очлик даражасига эга мамлакат сифатида баҳоланган.

Global Hunger Index тўртта асосий — 5 ёшгача бўлган болаларнинг озиб кетиши, бўйи ўсишдан тўхташи, ўлими ва аҳолининг умумий тўйиб овқатланиш мезонлари бўйича баҳоланади. Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болаларнинг 6,5 фоизи бўйи ўсишидан орқада қолган, 2,4 фоизи озғинликдан азият чекади ва 1,3 фоизи беш ёшгача вафот этади.

Очлик муаммоси паст бўлган мамлакатлар рўйхатида бўлиш Ўзбекистон учун ижобий кўрсаткич ҳисобланиб, шу билан бирга 5 ёшгача бўлган болалар орасидаги озиқ-овқат етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларга мавжудлигини кўрсатади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *