Исроил армияси Эрондан эҳтимолий ҳужумларнинг олдини олиш учун Тель-Авивнинг Мудофаа вазирлиги жойлашган Кирия туманида GPS сигналларини ўчиришни бошлади.
Исроилнинг Walla ахборот сайтига кўра, Исроил армиясининг GPS сигналларини ўчиришига Эрон билан кескинлик кучайгани сабаб бўлган.
Хабарда айтилишича, Исроил қўмондонлари, шунингдек, Эрондан эҳтимолий ҳужумларга тайёргарлик кўриш учун бир қатор учрашувлар ўтказган. Ушбу тайёргарлик доирасида армия, Мудофаа вазирлигининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини, стратегик муҳим объектларда моддий-техник таъминот қўмондонлиги ва бошқарув тизимларини мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Шунингдек, АҚШ Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлашга ёрдам бериши қайд этилган. Материалда таъкидланишича, Исроил Мудофаа вазирлиги ва армияси мамлакатнинг турли ҳудудларида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда кузатув ва огоҳлантириш тизимларини модернизация қилиш устида ишламоқда.
12 октябрь куни Исроил армияси узоқ масофали баллистик ракеталарни тутиб олиш учун мўлжалланган Американинг THААD (High Аltitude Missile Defence) ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштирганини эълон қилган эди.