• Вс. Июн 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Килиан Мбаппега жиддий айблов қўйилди


Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Стокголмда зўравонликда айблангани ҳақидаги хабарга жавоб бериб, айбловларни сохта деб атади.

Мбаппенинг сўзлари футболчининг ижтимоий тармоқларига асосланиб Eurofootball.ru нашри хабар бермоқда.

«Сохта хабар!», — деб ёзди бу ҳақда Мбаппе.

Аввалроқ Tv4 телеканали, жабрланувчи аёлга таяниб, Мбаппега айблов  ҳақида хабар берганди.

Тез орада Мбаппе ва Франциянинг «ПСЖ» клуби ўртасидаги можаро бўйича тинглов бўлиб ўтиши керак. Футболчи маош ва бонуслар бўйича қарзларини тўлашни талаб қилмоқда.

Мбаппе ва «Реал» ўртасида шартнома имзолангани 3 июнь куни расман эълон қилинган эди. Ҳужумчи испан грандига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Бунгача форвард 2017 йилдан буён ўйнаган Франциянинг «ПСЖ» клубида тўп сурган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *