Ботир Алимбеков қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан фойдалана олмагани ва тайёр тизимни ишлата олмагани учун, Эркин Муҳиддинов эса вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича режаларни амалга ошира олмагани ва соҳадаги ишлар қониқарсиз бўлгани сабабли ишдан олинган.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов ва қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосар Ботир Алимбековни ишдан олди.
Ботир Алимбеков қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан фойдалана олмагани ва тайёр тизимни ишлата олмагани учун, Эркин Муҳиддинов эса вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича режаларни амалга ошира олмагани ва соҳадаги ишлар қониқарсиз бўлгани сабабли ишдан олинган.
Йиғилишда Тошкент вилоятида 1 гектардан олинадиган даромад бошқа вилоятлар билан солиштирилганда кам бўлгани, самарасиз 2 200 гектар боғ ва токзор сабабли йиллик 10 миллион доллар экспорт йўқотилгани қайд этилган.