• Пт. Июн 20th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

фирибгарлар қурбонига айланмаслик учун нима қилиш керак – Dunyouzbeklari.Com


Интернетда фирибгарлик авж олмоқда ва машҳур схемалардан бири расмий компаниялар ниқоби остида қалбаки ботлар ва сайтлардан фойдаланиш ҳисобланади.

Уларнинг мақсади — қалбаки акциялар ва бонусларни таклиф қилиш орқали шахсий маълумотларга эга бўлиш ёки маблағларни ўғирлаш. Бундай схемалардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Сохта бот ва сайтлар ўзи нима?

Бу маълумотларни олиш ёки фойдаланувчиларни алдаш учун ўзинж таниқли брендлар вакили сифатида таништирувчи сохталаштирилган дастурлардир. Фирибгарлар компаниялар номидан «фойдали» акциялар ёки танловларни таклиф қилиб, ёлғон таклифларни юборади. Бундай схемалар кўпинча мессенжерлар ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарларни ўз ичига олади. Мақсад — қисқа фурсатларда пул йиғиш ва из қолдирмай ғойиб бўлиш.

Сохта бот ва сайтларнинг белгилари:

  • Нотўғри ҳаволалар. Фирибгарлар асл манзилга ўхшаш ўзгартирилган манзиллардан фойдаланади (масалан, kfc-sale.com).
  • Шахсий маълумотлар учун сўровлар. Расмий компаниялар тасодифий хабарномалар орқали шахсий маълумотларни сўрамайди.
  • Нореалистик бонуслар. Агар таклиф ўта зўрдек туюлса, бу, кўпинча, ёлғон бўлиб чиқади.
  • Хабарларномадаги хатолар. Матннинг нотўғри ёзилиши ва ундаги имловий хатолар қалбакилик аломатларидир.

Мисол: таниқли бренд ва молиявий пирамида

Фирибгарлар кўпинча KFC каби таниқли брендларнинг номларидан одамларнинг ишончига кириш учун фойдаланади. Бир сафар улар KFC ниқоби остида молиявий пирамида яратиб, дивидендлар ваъда қилган ҳолда сохта активларга «инвестиция» таклиф қилишган. Ишончлироқ бўлиши учун сохта сайтлар ва ботларни ишга туширишган, қўлланмалар чиқариб, шахсий кабинетлар яратишган. Бироқ KFC’нинг бу схемага алоқаси йўқ эди — бу фирибгарлик бўлиб, унинг мақсади ишонувчан фуқаролардан пул йиғиш эди. Пулни олгандан сўнг, фирибгарлар қурбонларни маблағсиз ва ваъда қилинган даромадсиз қолдириб, ғойиб бўлишди. Тузоққа тушиб қолмаслик учун «енгил пул» ваъдаларига ишонмаслик лозим, айниқса, гап текширилаётган компанияларга сармоя киритиш ҳақида кетса. Доимо маълумотларни расмий манбалар орқали текширинг.

Брендлар ва фуқаролар ҳимояси

KFC’нинг Ўзбекистондаги компанияси фирибгарларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди. Фирибгарларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди ва компания айни дамда сохта бот-сайтларни фаол равишда блокламоқда. KFC уларнинг номидан ташқи сайтлар орқали ҳеч қандай инвестиция дастурлари таклиф қилинмаслигини эслатиб ўтади.

Ахборотнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун уни расмий манбаларда текширинг. Ўзбекистонда бу — kfc.com.uz сайти, шунингдек, етказиб бериш учун ва бўш иш ўринлари учун расмий телеграм-ботлар.

Агар сиз электрон почта ёки мессенжер орқали таклиф олган бўлсангиз, ҳаволаларни босишга шошилманг.

Маълумотларни расмий веб-сайтда текширинг ёки ишонч ҳосил қилиш учун KFC қўллаб-қувватлаш хизматига (+998 (78) 129-70-09) қўнғироқ қилинг.

Хавфсизлик бўйича тавсиялар:

  • Расмий сайтлардаги ҳаволаларни текширинг.
  • Шубҳали манбаларда шахсий маълумотларни киритманг.
  • Паролларни янгиланг ва икки омилли аутентификацияни ёқинг.
  • Фақат синалган сервислардан фойдаланинг.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *