• Ср. Ноя 13th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Zaha Hadid Architects Янги Тошкентда қуриладиган Алишер Навоий марказининг лойиҳасини тақдим этди – Dunyouzbeklari.Com


Жаҳонга машҳур Zaha Hadid Architects архитектура бюроси Янги Тошкент учун Алишер Навоий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Мақом миллий маданий марказини бирлаштирган лойиҳа тақдим этдим.

Жаҳонга машҳур Zaha Hadid Architects архитектура бюроси Янги Тошкент учун янги маданий марказнинг рендерларини тақдим этди. Лойиҳа Алишер Навоий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Мақом миллий марказини бирлаштиради.

Фото: ZHA

Янги маданий марказ Ўзбекистоннинг бой архитектура тарихидан илҳомланиб яратилган бўлиб, мамлакатнинг маданий меросини дунёга танитишга қаратилган. Марказнинг ноёб дизайни ҳамда экология билан уйғунлиги лойиҳани ўзига хос намойиш этган.

Фото: ZHA
Фото: ZHA

Янги Адабиёт музейида 3,5 мингта ноёб қўлёзма ва китоб экспонатлари сақланади, шунингдек, эски қўлёзмаларни тиклаш устахоналари ва 13 та кўргазма зали фаолият юритади. Комплексда ўзбек тили, адабиёти ва мусиқаси мактаби, шунингдек, Мақом миллий маркази ҳам жойлашади.

Фото: ZHA
Фото: ZHA

Комплекснинг умумий майдони 23 минг квадрат метрни ташкил қилади. Архитекторлар ўзбек ҳунармандларининг геометрик чизиқларига ишора қилувчи йирик аркали фасадлар ва ички деворларни миллий нақшлар билан безаган.

Лойиҳада пассив совутиш тизимини қўллаш режалаштирилган, бу тизим энергия сарфини минимал даражага тушириб, бинодаги меҳмонлар учун қулай об-ҳаво шароитини таъминлайди.

Фото: ZHA
Фото: ZHA
Фото: ZHA

Марказ ўқувчилар, тадқиқотчилар ва санъаткорлар ўртасида ижодий ҳамкорлик ва мулоқот учун майдон яратиб, янги маданий ва илмий марказ сифатида хизмат қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *