Туркиянинг Малатя вилоятининг Кале ҳудудида 5,9 магнитудали зилзила юз берди.
Бу ҳақда Туркия ҳукуматининг Табиий офатларнинг олдини олиш ва бошқариш бошқармаси хабар берди.
Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан 10:46 да қайд этилган.
Зилзила манбаи 10,07 километр чуқурликда жойлашган.
Зилзиладан сўнг учта бино қисман қулаб тушди, бироқ қурбонлар йўқ, деб хабар берди мамлакат ички ишлар вазирлиги.