• Пт. Фев 14th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил ҳужуми Фаластинга қанча зарар келтирди? — Дарё Янгиликлари


Фаластин ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар тахминан 14-20 миллиард долларлик вайронагарчиликка олиб келди. Бу ҳақда Жаҳон банки президенти Ажай Банга маълум қилди.

Фото: Getty Images

Бангнинг таъкидлашича, мазкур сумма Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европа Иттифоқи билан биргаликдаги ҳисоб-китобларга асосланади. 

Ушбу урушнинг иқтисодий зарари кўп жиҳатдан унинг қанчалик кенг тарқалишига боғлиқ. Агар у тарқалмаса,  жаҳон иқтисодий тизимига камроқ зарар етказиши мумкин, чунки Ғазо сектори ва Фаластин жаҳон иқтисодиётига нисбатан кам ҳисса қўшади, деди Ажай Банга.

Жаҳон банки президенти сўзларига кўра, агар у минтақада кенг ёйилса, бу бутунлай бошқа муаммо бўлади. Чунки бу ҳолда у доллар эквиваленти бўйича ҳам, қазилма бойликлар, металлар, нефть ва шу каби ресурслар нуқтайи назаридан дунё иқтисодиётига катта ҳисса қўшаётган ҳудудларда тарқалади.

Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо 12 сентябрь куни The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида Ғазо секторидаги вайронагарчиликлар ва аҳолининг қурбон бўлиши мисли кўрилмаган даражага етганини айтганди. У тикланиш учун халқаро даражада улкан саъй-ҳаракатлар талаб этилишини билдирган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *