Австралия янги 245 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети доирасида Украинага 49 та Аbrams танкини топширади. Бу ҳақда ABC News телеканали маълум қилди.
Танкларни топширишни Австралия мудофаа вазири Пэт Конрой Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирларининг йиғилишида расман эълон қилиши кутилмоқда.
Австралия яқинда 75 та янги М1А2 танкларидан биринчисини олди ва аста-секин эски М1А1 моделларини янгисига алмаштиради.
Аввалроқ Германия, Бельгия, Дания ва Норвегия 2024 йил охиригача Украинага 1,4 миллиард евролик ёрдам пакетини тақдим этиши хабар қилинганди.
“Янги ёрдам IRIS-Т ва Skynех ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, танклар, зирҳли машиналар, ҳужумчи дронлар, радарлар ва артиллерия снарядларини етказиб беришни ўз ичига олади”, деганди Шольц Украина президенти Владимир Зеленский билан Берлинда бўлиб ўтган анжуманда.