• Вс. Ноя 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

16 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси бўлди.


дайжест

Россия армиясига ёлланадиган Ўзбекистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.


дайжест

«Хориждаги ўзбекистонликлар 1500−2000 доллардан кам маош олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, адолатли тизим бўлади» — президент

Президент Тошкент вилоятига ташрифи чоғида хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳақида гапирди. «Агар улар 1500−2000 доллар олса, бу нур устига аъло нур, биз уларга кўмакчи бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, адолатли тизим бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.


дайжест

Парламентлар илм-фан ва инновацияларга бюджет харажатларининг ўсишига кўмаклашиши керак — Ўзбекистон Сенати раиси

Олий таълимни жадал кенгайтириш ва STEM-таълимни ривожлантириш — Ўзбекистоннинг улкан инсон капиталидан самарали фойдаланиш зарурияти, деди Сенат раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси доирасидаги дебатларда.


дайжест

Президент Тошкент вилоятида «саноат учбурчаги» ишга туширилишини маълум қилди

Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент ва Оҳангарон туманларида «саноат учбурчаги» дастури амалга оширилади, деди Ўзбекистон президенти. Унинг сўзларига кўра, туманлар ўртасида кооперация ва кластер асосида ишлаб чиқариш транспорт харажатлари ва маҳсулот таннархини қисқартириш имконини беради.


дайжест

Ўзбекистонда кичик АЭСлар қурилиши мумкин бўлган 14 та майдон баҳоланди — «Ўзатом» раҳбари

«Ўзатом» агентлиги директорининг маълум қилишича, атом станцияларини қуриш учун 14 та потенциал майдонча дастлабки тарзда баҳолаб чиқилган. «Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган», — деди у.


дайжест

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» биноси 100,4 млрд сўмга сотилди

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг беш қаватли биноси 100,4 млрд сўмга сотилди. Аукциондаги ягона таклиф фасад-парда ва эшик тизимларини етказиб берувчи компания томонидан тақдим этилди.


дайжест

Рақамли стартаплар дастури иштирокчиларига 300 млн сўмгача қарз ажратилади

Президент қарори билан рақамли стартаплар дастури иштирокчиларига венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш белгиланди.


дайжест

Сентябрда янги енгил машиналар савдоси 10,3 фоизга, электромобилларники — 2,4 баравар ошди

Сентябрь ойида Ўзбекистонда гарчи янги енгил автомобиллар савдоси сегменти 10 фоиздан ортиққа ўсган бўлса ҳам, умумий автомобиль савдоси 1,1 фоизга камайди. Электромобиллар савдоси рекорд даражага етди.


дайжест

Тошкентда Николай II даврига оид 100 та олтин тангани сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ Тошкентда XIX ва XX асрларга оид 100 та «Николай» олтин тангаларини 67 минг долларга сотишга уринганларни қўлга олди. Ушбу тангалар маданий бойлик ҳисобланади ва тарихий аҳамиятга эга. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Тошкентда 1 млн долларлик синтетик гиёҳванд воситалар тайёрланган лаборатория фош этилди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бир нечта манзилларда синтетик гиёҳванд воситалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланди. Тезкор тадбир давомида лабораториялардан қарийб 15 кг миқдордаги наркотик воситалар мусодара қилинди.


дайжест

Қозоғистонда содир бўлган автоҳалокатда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида автомобиллар тўқнашуви оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, яна тўрт киши касалхонага ётқизилди.


дайжест

Тошкент метрополитени ходимлари учун кўп қаватли уйлар қурилмоқда

Пойтахтнинг Яшнобод туманида метрополитен ходимларига ижтимоий уйлар қурилмоқда. Президент қарорига кўра, бунёд этилаётган тўртта 7 қаватли уйларда 416 та хонадон бўлади. «Уйсиз ходимлар, яъни асосан, тизимда кўп йилдан бери ишлаб келаётган ва ёш оилаларга берилади», — деди метрополитен расмийси.


дайжест

Тошкентда Miran меҳмонхонаси биноси ёнмоқда. Фото, видео

Тошкентнинг Миробод туманида Miran меҳмонхонаси жойлашган бинонинг томи ёниб кетди (у ерда Swissôtel Tashkent меҳмонхонасини очиш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда). Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирмоқда, воқеа жойига Тошкент шаҳри ФВБ раҳбарияти ва ходимлари етиб келди. Фото, видео.


дайжест

Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Андижоннинг Улуғнор туманида Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Машиналар ёниб кетди, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди.


дайжест

Тошкентдаги собиқ Miran меҳмонхонаси биносида рўй берган ёнғин ўчирилди

Собиқ Miran меҳмонхонаси биносидаги ёнғинни ўчиришга 14 нафар ёнғин-қутқарув гуруҳи жалб қилинди. Ҳолат алангадан деярли икки соат ўтиб бартараф этилди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.


дайжест

Ўзбекистонда 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда

Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, ҳозирда республикада 97 нафар 2-жаҳон уруши фахрийлари пенсия олмоқда. Уларнинг деярли ярми аёллардир. Энг кўп уруш фахрийси Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатга олинган.


дайжест

Фото: Шаҳрисабз ва Хивада ҳаво шарлари фестивали ўтказилди

10−15 октябрь кунлари Шаҳрисабз ва Хива шаҳарларида ҳаво шарлари фестивали ўтказилди. «Мусаффо осмон» шиори остида бўлиб ўтган тадбирда жами 20 та ҳаво шари учирилди. Улар 500 метрдан 900 метргача бўлган баландликка кўтарилди. Фестивалда чет элдан келган аэронавт спортчилар ҳам қатнашди. Фото.


дайжест

Тошкент вилояти учун 1000 та янги автобус харид қилинади

Тошкент вилоятида 1000 та янги автобус харид қилиниши режалаштирилган. Йўналишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини маъмурий марказ — Нурафшон билан боғлайди. Шунингдек, меҳнат мигрантлари билан мулоқот қилиш, хориждаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, хоҳлаганларини уйига қайтариш топшириғи берилди.


дайжест

«Биз натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас» — Отабек Шукуров

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров Эрон ва БААга қарши ўйинлардан сўнг бўлган танқидларга муносабат билдирди. «Биз фақат натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас. Чиройли футбол ўйнаганмиз, [ўшанда] мен ўзим икки марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини ютқизганман», — деди Шукуров.


дайжест

Ўзбекистон ва БАА футбол учрашуви — «Бунёдкор»дан фоторепортаж

Сешанба куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичидан ўрин олган навбатдаги ўйинда БААни кичик ҳисобда мағлуб этди. «Dunyouzbeklari.Com» фотомухбирлари Евгений Сорочин ва Мурод Юсуф ўйиннинг эътиборга молик лаҳзаларини суратларга муҳрлади.


дайжест

Россиянинг Иркутск ва Омск вилоятида мигрантларга иқтисодиёт тармоқларида ишлаш тақиқланади

Россиянинг Иркутск ва Омск вилояти губернаторлари айрим соҳаларда меҳнат мигрантларини патент билан ишга жалб қилишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бунга ўрмон хўжалиги, дори воситалари ишлаб чиқариш, такси, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо ва бошқа соҳалар киради. Ўзгаришлар 2025 йилдан кучга киради.


дайжест

АҚШ Исроилдан Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилашни талаб қилди

АҚШ Исроил ҳукумати 30 кун ичида Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўрмаса, Исроилни ҳарбий қўллаб-қувватлашни чеклаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *