• Вс. Ноя 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон ядро қуролидан ҳам кучлироқ қуролга эгалигини маълум қилди


Эрон ядро қуролидан сезиларли даражада устун бўлган махфий қуролларга эга, дея Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IIQК) тараққиёт ва қуролланиш комиссиясининг собиқ котиби, бригада генерали Иброҳим Ростамий хабар берди.

Фото: AFP

Унинг сўзлари Эрон парламентарийларининг Исроил таҳдидини ҳисобга олиб, мамлакатнинг ядровий бўлмаган доктринасини ўзгартириш ҳақидаги сўнгги талаблари фонида эълон қилинди.

Ростамийнинг аниқлик киритишича, бундай қуроллар ҳақидаги маълумотлар қатъий махфий маълумотлардир.

IFP нашрига кўра, “IIQК генерали БААнинг Фужайра портида нефть танкерлари ҳужумга учраган воқеаларни тилга олиб, ўтмишдаги тактик операцияларга ишора қилган”.

“Уларни ким амалга оширганини очиқламайман, аммо Фужайра портида бешта танкер портлаб кетганди. Улар зарба қаердан келганини ҳам билишмаган”, дейди у.

Генералнинг қўшимча қилишича, БАА Эрон устидан БМТга шикоят қилган, аммо далил келтира олмаган.

Парламент аъзоларининг талабларини изоҳлар экан, Эроннинг стратегик масалалар бўйича вице-президенти Муҳаммад Жавод Зариф мамлакат ядровий доктринасини ўзгартириш масаласини узоқ вақтдан бери муҳокама қилаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бир неча ой олдин қонунчилар Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга Эроннинг ядро қуролига эга бўлиш ҳуқуқига оид фатвони ўзгартиришни сўраб мурожаат қилган.

Эрон 1 октябрь куни Исроилга ҳужум қилиб, 200 га яқин ракета учирган эди, уларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали уриб туширилган. Эрон ҳужумни “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ва IIQК генерал майори Аббос Нилфорушаннинг ўлимига жавоб деб атаган.

Аввалроқ CNN нашри Исроил ҳукумати Эроннинг мазкур ҳужумига жавоб чоралари кўриш режасини ишлаб чиқишни якунлаганини маълум қилган эди. Нашр манбаси режа тафсилотларини ошкор қилмаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *