• Вт. Апр 29th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда қурилаётган меҳмонхонада ёнғин чиқди


Тошкентда янги қурилаётган меҳмонхоналардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди. 

16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчасида, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан маъсуллар чиққан.

Ҳозирда ушбу манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *