• Пт. Дек 13th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

16 октябрнинг энг муҳим хабарлари  — Дарё Янгиликлари


Тошкент марказидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин, Зангиотада мактаб олдидаги светофорда содир бўлган авария, Тошкентда 1 млн долларлик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқарган шахснинг қамоққа олиниши — “Дарё” нашри бугун, 16 октябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинланди

Тайинловга қадар у Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган.

Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди 

Улар Россия, Хитой, Туркия каби давлатлардан олиб келинди.

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул берилгани маълум қилинди

Жорий йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 72 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.

Тошкентда 1 млн долларлик гиёҳвандлик воситалари ишлаб чиқарган шахс қамоққа олинди

Бир неча хонадондан 14 килодан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситаси топилган.

Тадбиркорнинг биносини бузиб ташлагани учун Тошкент шаҳар ҳокимлигидан 1 млрд сўм ундирилди

Аниқланишича, тадбиркорга тегишли бўлган нотурар жой биноси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.

Жанубий Корея Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуради

Қиймати 6,2 млн долларга тенг лойиҳа амалга оширилади.

Никарагуанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов элчи билан муҳокама ўтказди.

“Бизнесни ривожлантириш банки” меҳмонхонасини, “Халқ банки” Қўқондаги савдо мажмуасини, “Асакабанк” чорвачилик мажмуасини аукционда сотиб юборди

Савдолардан кўринадики, аукционга қўйилган лотлар дастлабки баҳосидан кўра юқори бўлмаган нархларда сотилган.

“Ҳеч қайси машина, ҳатто автобуслар ҳам қизил чироққа тўхтамайди” — Зангиота маҳаллий аҳолиси

Зангиота тумани “Найман” маҳалласидаги 7-мактаб олдидаги светофорда “Нива” ҳамда “Жигули” тўқнашган видео тарқалганди.

Зироат Мирзиёева Нукусдаги 1-сонли умумтаълим мактаби ва 4-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюрди (фото)

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Зироат Мирзиёева “Ёш фермер” лойиҳаси доирасида Нукусда бўлиб ўтаётган “Даладан дастурхонгача” экологик таълим фестивалида қатнашди (фото)

Тадбирда Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзи бўлмиш Яшил байроқ тантанали равишда кўтарилди.

Тошкент марказидаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Абдулла Арипов ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди

Учрашувда томонлар халқаро вазият кескинлашаётгани, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч сусаяётганига эътибор қаратди.

Тошкент шаҳар ИИББ интернетдаги фирибгарликнинг янги кўринишидан огоҳлантирди

Фирибгарлар томонидан Telegram орқали турли ташкилот раҳбарлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.

“Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт” – президент 

Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *