«Ўзбекистон темир йўллари» бош муҳандиси лавозимига Кадиров Шарафиддин Тахирович тайинланди. У бунгача «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидаги «Ўзтемирйўлйўловчи» ташкилоти бош директори эди. Буни ташкилот матбуот хизмати «Dunyouzbeklari.Com»га тасдиқлади.

Кадиров шу вақтгача компаниянинг бош муҳандиси лавозимида ишлаган Хуснутдин Хосиловнинг ўрнини эгаллади.

Аввалроқ, Ҳуснутдин Хосилов ўз аризасига биноан ишдан кетгани хабар қилинди. Шунингдек, у ўтган йили компания раиси лавозимида ишлаган вақтида тизимда сусткашликка йўл қўйгани ортидан ишдан олинганди.