17 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари Тошкент шаҳар халқаро аэропортида яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросини кутиб олишди, дея хабар қилмоқда агентлик матбуот хизмати.

Улар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳри бош бошқармасининг Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари томонидан «МДҲ иштирокчи давлатларининг вояга етмаганларни доимий яшаш жойига қайтариш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим» доирасида ватанига қайтарилган.

Агентлик хабар қилишича, 2024 йилда жами 100 нафар юртимизнинг вояга етмаган фуқароси қайтарилиб, ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилган.

15 октябрда хорижда ота-она қаровисиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди.