• Ср. Ноя 13th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Европадаги квартира ижараси энг қиммат шаҳар аниқланди  — Дарё Янгиликлари


Европада квартира ижараси энг қиммат шаҳар Лондон деб топилди. У ерда ўртача ижара нархи рекорд даражага (2 694 фунт стерлинг ёки 3 220 доллар) етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 фоизга ошган.

Бу ҳақда 2024 йил июль—сентябрь ойларида Европанинг 20 дан ортиқ етакчи шаҳарларидаги ижара нархларини таҳлил қилган Euronews Travel хабар бермоқда. 

Фото: “Zagratinsa.com”

Германиянинг Статиста компанияси маълумотларига кўра, рейтингда иккинчи ўринни Нидерландия пойтахти Амстердам эгаллади. У ерда ўртача квартира ижараси нархи 2 275 еврони ташкил қилади. Ундан кейинги ўринда Италия пойтахти Рим туради. Бу ерда ўртача ижара нархи 2 минг евро.

2024 йилда Европанинг квартира ижараси энг қиммат бўлган 7 та шаҳри:

1. Лондон, Буюк Британия (3220 евро);
2. Амстердам, Нидерландия (2275 евро);
3. Рим, Италия (2000 евро);
4. Париж, Франция (1862 евро);
5. Роттердам, Нидерландия (1795 евро);
6. Гаага, Нидерландия (1790 евро);
7. Мюнхен, Германия (1770 евро).

Ижара нархи энг паст бўлган Европа шаҳарлари Будапешт (Венгрия), Афина (Греция) ва Турин (Италия) бўлди. Бу ерда ижара нархлари мос равишда ойига 950, 1 000 ва 1 100 евро.

Аввалроқ экспертлар мигрантлар учун дунёдаги энг қиммат ва арзон шаҳарларни аниқлаган эди. Маълум бўлишича, яшаш учун энг қиммат шаҳар Гонконг, энг арзони эса Нигериянинг Абужа шаҳри.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *