Жанубий Кореянинг NCND компанияси Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида тиббиёт кластери бош режасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда 14 октябрь куни лойиҳани Шавкат Мирзиёевга тақдим этган компания бош директори Ким Сон Хун маълум қилди.

тиббиёт кластери, тошкент вилояти, юқори чирчиқ тумани, ncnd, haeahn

Унинг сўзларига кўра, 1990 йилдан буён қурилиш ва архитектура соҳасида фаолият юритиб келаётган компания лойиҳани 420 гектар майдонда амалга оширмоқда. Унинг қиймати 500 миллион долларга баҳоланган ва ишга туширилгандан сўнг 10 минг иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини (ТИА) 20 октябрга қадар ишлаб чиқиш режалаштирилган ва биринчи босқич 2026 йил декабрида ишга туширилиши кутилмоқда. Тиббиёт кластеридан бюджетга тушумлар ҳажми йилига 330 миллиард сўмни ташкил этиши режалаштирилган.

Президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, компаниянинг активлари 50 миллиард долларга баҳоланган, ишчилар сони 20 минг нафарни ташкил қилади.

тиббиёт кластери, тошкент вилояти, юқори чирчиқ тумани, ncnd, haeahn

Жанубий Корея компаниялари делегацияси таркибига кирган HAEAHN Architecture вакиллари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Даврон Одилов билан бўлиб ўтган учрашувда «Янги Тошкент» лойиҳаси доирасидаги тиббиёт кластери қурилишида Жанубий Кореянинг энг илғор тажрибасини қўллаган ҳолда иштирок этишга қизиқиш билдирганди. Таъкидланишича, компания тиббиёт кластери қурилиши билан чекланмоқчи эмас, балки Янги Тошкентдаги турар-жой мажмуаларига ҳам сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Икки томонлама ўзаро англашув меморандуми имзолангандан сўнг HAEAHN президенти архитектура компанияси Янги Тошкентда қуриладиган тиббий кластернинг бош режасини ишлаб чиқишни бошлашини маълум қилди.

HAEAHN Жанубий Кореяда ўнлаб тиббиёт муассасалари ва тадқиқот марказларини лойиҳалаштирган.

2007−2009 йилларда компания ҳозирги Тошкент шаҳри ҳудудидаги тадбиркорлик мажмуасининг лойиҳа дизайнини ишлаб чиққан. У, шунингдек, турар-жой ва бизнес мажмуаларини, фавворали кўл ва яшил ҳудудларни ўз ичига олиши кўзда тутилганди. Шу билан бирга, собиқ «Кино уйи»ни сақлаб қолиш режалаштирилган.

HAEAHN.HAEAHN.