• Вс. Ноя 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШда ўлим билан тугаган ЙТҲ сабаб 2,5 млнга яқин Tesla автомобили қайта текширилиши мумкин


АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (NHTSA) автопилот дастури билан жиҳозланган 2,4 миллион дона Tesla автомобилини 4та ЙТҲдан сўнг қайта кўриб чиқади. ЙТҲлардан бири ўлим билан тугаган.

Маълумотларга кўра, қуйидаги моделлар текширилади:

  • 2016—2024 йилларда ишлаб чиқарилган Tesla S ва Х;
  • 2017—2024 йилларда ишлаб чиқарилган Tesla Моdel 3;
  • 2023—2024 йилларда ишлаб чиқарилган Tesla Моdel Y;
  • 2020—2024 йилларда ишлаб чиқарилган Cybertruck электр пикаплари.
Фото: Reuters

Текширув натижаларига кўра NHTSA ушбу транспорт воситаларини чақириб олишни талаб қилиши мумкин. Текшириш қарорига сабаб автоҳалокатлар бўлиб, улардан бирида автоном бошқарув функциясига эга Tesla автомобили пиёдани ҳалок қилган.

Шу муносабат билан агентлик автопилот дастурий таъминоти билан жиҳозланган автомобилларнинг камчиликлари ва уларни бартараф этиш йўлларини ўрганиш ниятида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *