• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Саудия Про Лигаси. “Ан-Насср” Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига ғалаба қозонди


Футбол бўйича Саудия чемпионатининг 7-турида “Ан-Насср” 18 октябрь, жума куни “Аш-Шабоб” меҳмони бўлди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимда Ар-Риёд клуби фаолликни оширди ва ҳисобни очди. 69-дақиқада урилган гол муаллифи Эмерик Ляпорт бўлди. Ўйин охирида эса эндигина майдонга тушган Ал-Ҳассан автогол муаллифига айланди ва ҳисобни тенглашишига сабабчи бўлди. 

90+7-дақиқада эса Криштиану Роналду пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа учрашув 2:1 ҳисобида Ар-Риёд жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

“Ан-Насср” жамоасининг жорий мавсумдаги натижалари: 

1-тур. “Ан-Насср” — “Ар-Раэд” 1:1

2-тур. “Ал-Файҳа” — “Ан-Насср” 1:4

3-тур. “Ан-Насср” — “Ал-Аҳли” 1:1

4-тур. “Ал-Иттифоқ” — “Ан-Насср” 0:3

5-тур. “Ан-Насср” — “Ал-Ваҳда” 2:0

6-тур. “Ан-Насср” — “Ал-Оруба” 2:0


Саудия Про Лигаси

7-тур баҳси

18 октябрь, жума

“Аш-Шабоб” — “Ан-Насср” 1:2

Голлар: 0:1 – 69 Ляпорт, 1:1 — 90 Ал-Ҳассан, 1:2 — 90+7 Роналду (пенальти).

“Аш-Шабоб”: Ким Син Гю, Ал Сибяни (Ал Саади, 76), Ал-Таин, Ренан, Худт, Ал-Шарари, Гуанка, Куэляр (Камара, 76), Бонавентура (Ал-Жувайр, 46), Феррейра Карраско (Канаба, 68), Амдалла.

“Ан-Насср”: Бенто, Ал-Нажди (Ал-Авжами, 58), Лапорт, Симакан, Бушал (Яҳё, 65), Брозович, Ал-Ҳайбари, Отавио (Ал-Ҳассан, 87), Талиска (Гариб, 57), Мане, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бонавентура (28), Ал-Нажди (31), Ал Сибяни (45), Талиска (50), Ал-Авжами (79).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *