• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи жароҳатланди


Тошкент шаҳри Бектемир тумани Ҳусайн Бойқаро—Бектемир шоҳ кўчалари чорраҳасида 18 октябрь куни соат 17:50 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган У.К. бошқарувида бўлган Spark автомашинаси ва  ҳайдовчи 2000 йилда туғилган М.С. бошқарувида бўлган Damas тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Damas автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жароҳатлангани ҳақида хабар берилганди.

Қашқадарёда икки автомобиль тўқнашувидан тўрт киши вафот этгани, Самарқандда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этгани хабар қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *