• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди



Муродов 23 ноябрь куни Польшанинг Лож шаҳрида ташкил этиладиган MMA бўйича Fame 23 турнирида октагонга кўтарилади. Унга турнирда Шимолий Ирландия вакили, собиқ UFC жангчиси Норман Парк (32-7-1) рақиблик қилади.

Ўрта вазн тоифасида ташкил этиладиган тўқнашув 3 раунд этиб белгиланган. Жанг кўргазмали мақомда ўтказилади.

Маҳмуд Муродов сўнгги жангини 21 сентябрь куни Октагон 61 турнири доирасида ўтказди. Ўрта вазн тоифасидаги Муродовга англиялик Скотт Аскҳем рақиблик қилди. Тўлиқ давом этган жангда Муродов очколар ҳисобига ғалаба қозонди.

Норман Парк 2012—2016 йиллар давомида UFC’да 9 та жанг ўтказиб, 5 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов UFC’да 7 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Унинг сўнгги жанги ўтказилмаган деб топилган. Май ойида UFC Муродов билан шартномани бекор қилган. Бунга спортчининг кетма-кет жанглари бекор қилингани сабаб бўлиши мумкин.

Муродов жорий йилнинг июнь ойида Оcтагон MMA лигаси билан шартнома имзолади.

Аввалроқ Маҳмуд Муродов Чехияда “жамият учун хавфли” деб топилиб доимий яшаш ҳуқуқидан маҳрум қилингани хабар қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *