«Ўзгидромет» 21-23 октябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 22-23 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +2…+7, кундузи +12…+17; 22-23 октябрда кечаси +0…+5, кундузи +10…+15 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +10…+15, кундузи +17…+22; 22 октябрда кечаси +8…+13, кундузи +15…+20, 23 октябрда кечаси +8…+13; кундузи +12…+17 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +10…+15, кундузи +20…+25; 22 октябрда кечаси +8…+13, кундузи +15…+20, 23 октябрда кечаси +8…+13; кундузи +12…+17 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 22 октябрда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи 21 октябрда +20…+25; 22 октябрда +17…+22, 23 октябрда +15…+20 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21-22 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+12, кундузи 21 октябрда +21…+26, 22 октябрда +17…+22, 23 октябрда +12…+17 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 21 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 23 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 21-22 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 октябрда кечаси +7…+12, кундузи +13…+18; 22 октябрда кечаси +5…+10, кундузи +10…+15, 23 октябрда кечаси +3…+8, кундузи +6…+11 даража бўлади.