• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Британияда қамоқхона тўлгани сабабли 1100 нафар маҳбус муддатидан олдин озод қилинади


Британияда 1100 га яқин маҳбуслар қамоқхонанинг ҳаддан ташқари тўлгани сабабли келаси ҳафта муддатидан аввал озодликка чиқади.

Фото: CC BY-СА 4.0 / Rodw

Сентябрь ойида 1,7 минг нафардан ортиқ жиноятчи ҳам Британия жазони ўташ муассасаларида жой йўқлиги сабабли шартли равишда озод қилинган. 40 га яқин маҳбус хато туфайли озод қилинган ва қамоқхонага қайтарилган.

“Яна 1100 нафар маҳбус келаси ҳафта бошида озод қилинади”, дейилади хабарда.

Тimes нашрига кўра, улар 22 октябрь куни озодликка чиқарилади.

Июль ойида Буюк Британия адлия вазири Шабана Маҳмуд Англия ва Уэлсдаги маҳбусларга жазо муддатининг 40 фоизини ўтаганидан сўнг қамоқдан озод қилинишига имкон берувчи янги шартли озодлик механизмини эълон қилганди. Янги чоралар терроризм, оилавий зўравонлик, жинсий зўравонлик ва бошқа бир қатор оғир жиноятларда айбланган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Адлия вазирлигининг хабар беришича, 2023 йил бошидан буён эркаклар қамоқхоналари мунтазам равишда 99 фоизга тўлдирилган. Тimes ҳукуматдаги манбаларига таяниб ёзишича, Британия Адлия вазирлигининг ички прогнозларига кўра, 9 ой ичида қамоқхоналарда яна жой тақчиллиги кузатилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *