• Пн. Июл 14th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

MLS. Месси хет-трик қилган ўйинда “Интер Майами” йирик ҳисобда ғалаба қозонди


Футбол бўйича MLS’нинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

“Интер Майами” ўз уйида “Ню Инглиш Револушн” жамоасини қабул қилди. Учрашув Форт-Лодердей шаҳрида бўлиб ўтди ва 6:2 ҳисобида мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Мезбонлар сафида Лионель Месси хет-трик қайд этган бўлса, Луис Суарес дублга эришди ва яна бир голни Бенҳа Кремаски киритди. Месси битта, Суарес эса икки голга ассист амалга оширди.

Қизиқарлиси, меҳмонлар Лука Лангони ва Дилан Борреронинг голи эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Кейинчалик улар 6 та гол ўтказиб юборди.

 “Интер Майами” “Мухлислар қалқони” совринини қабул қилиб олди
Фото: Getty Images

Бу “Интер Майами”нинг MLS мунтазам мавсумидаги сўнгги ўйини бўлди. Жамоа муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирган.

MLS

Сўнгги тур

19 октябрь, шанба

Голлар: 0:1 — Лука Лангони (2), 0:2 — Дилан Борреро (34), 1:2 — Суарес (40), 2:2 — Суарес (43), 3:2 — Бенҳа Кремаски (58), 4:2 — Месси (78), 5:2 — Месси (81), 6:2 — Месси (89).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *