• Пн. Май 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза режимини жорий этишга чақирди


Россиялик депутат Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани сабабли Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди.

Бош консуллик огоҳлантиришида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра “ёлланиш” — хорижий давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланиши, ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутилиши эслатиб ўтилган.

“Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди. Нега улар сизни оналик учун суюнчи пулини олмасликка ундамади? Бошқа имтиёзлардан фойдаланиш мумкин, лекин сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қилиш мумкин эмас. Виза режими билан ҳаммаси ҳал бўлади! Бундай ‘фуқаролар’ бизга керак эмас”, деб ёзган Миронов Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Россия Жиноят кодексида ҳам бошқа давлат армиясида хизмат қилиш тақиқланган. Бунинг учун 12 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *