• Вс. Ноя 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди  — Дарё Янгиликлари


Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида Nexia ва Gentra тўқнашувидан бир киши ҳалок бўлди. Ижтимоий тармоқларда ЙТҲдан сўнг Nexia иккига бўлиниб кетгани акс этган видеолар тарқалди. 

Фото: Telegram

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 октябрь куни соат 18:20 ларда Нишон тумани, “Самарқанд” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-89 Қарши—Нишон—Таллимаржон—Грес автомобиль йўлининг 30 километрида, ҳайдовчи Қ.Б. бошқарувидаги бўлган Nexia-1 русумли автомашина Қарши—Грес йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётиб, қувиб ўтиш қоидаларини бузган ҳамда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Р.И. бошқарувидаги Gentra йўлига чиқиб кетиб тўқнашган.

Фото: Қашқадарё ЙҲХБ

Оқибатда Nexia-1 ҳайдовчиси тан жароҳати олиб вафот этган. Транспорт воситаларида бўлган йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *