• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди



Бугун, 20 октябрь куни соат 16:54 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Билдириш” тор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар берилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

Бошқармага кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:03 да воқеа жойига етиб бориб, 17:33 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 17:40 да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Юнусобод туманида янги қурилаётган бинонинг томи ёниб кетган эди. 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *