• Сб. Июн 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонада Damas каналга тушиб кетди — Дарё Янгиликлари



Кеча, 19 октябрь куни соат 17:07 да Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Damas эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетганлиги ҳақида туман ФВБга хабар берилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга асосан қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган.

Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди ҳам бўлган. Улар  автомашина сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Чирчиқ шаҳрида ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Spark каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *