• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Саудия Арабистони ишдан ҳайдаладиган мураббийга 30 миллион евро тўлайди


Италиялик мураббий Роберто Манчини Саудия Арабистони терма жамоасидан четлатилса 25-30 миллион евро олади, деб хабар бермоқда Calcio e Finаnza.

Мутахассис билан келишув 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган, бироқ саудияликлар ҳозироқ у билан хайрлашмоқчи. Томонлар ҳамкорликни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Манчини бир мавсум Россиянинг «Зенит» клубини бошқарган. У билан бирга клуб 2017-18 йилги мавсум якунида Россия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.

2023 йилда Манчини Италия термаси билан 2024 йилгача амал қиладиган шартномасини бекор қилди. Унинг бошчилигида Италия терма жамоаси Евро-2020да ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз кетма-кет 37 ўйин ўтказиб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳозирда ЖЧ-2026 саралаш гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа Япония ва Австралиядан орада қолмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *