• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда 1380 нафар ҳайдовчининг ҳар бири йил давомида 15 дан ортиқ қоидабузарлик содир этгани аниқланди


Наманганда 1380 нафар ҳайдовчининг ҳар бири йил давомида 15 дан ортиқ қоидабузарлик содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Мансур Ғозиев маълум қилди, дея хабар беради “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев.

Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ушбу ҳайдовчилар айби билан жами 227 та ЙТҲ рўй берган, оқибатда 16 киши ҳалок бўлган.

“Вилоятдаги йўл-транспорт ҳодисаларини таҳлил қилганда қўпол қоидабузарликларга кўп йўл қўйган ҳайдовчиларга алоҳида эътибор беряпмиз. Ҳисоб-китобларимизга кўра, Наманганда йил давомида 5 ва ундан ортиқ қоидабузарликка йўл қўйган 9,5 мингга яқин ҳайдовчи бор, улардан 1380 нафарида бу кўрсаткич 15 тадан ортади”, дейди ЙҲХБ мутасаддиси.

Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник Мансур Ғозиев

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари ашаддий қоидабузарлар рўйхатини юритиш, уларни иш ёки ўқиш жойларида муҳокама қилиш ҳамда мавжуд имтиёзлардан чеклашни таклиф этмоқда. Жумладан, ҳайдовчи иккинчи бор қоидабузарлик қилганда жариманинг 75 фоизи, уч ва ундан ортиқ маротаба содир этганда эса 100 фоизини тўлаши таклиф этилмоқда.

Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Маълумот учун, Наманган вилоятида 2024 йилнинг 9 ойи давомида 641 та ЙТҲ рўй берган бўлиб, улар оқибатида 125 киши ҳалок бўлган ва 589 киши жароҳатланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *