• Ср. Июн 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Миржалол Неъматов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Дилноза Ҳабибуллаеванинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Норматова Шаҳзод Султоновга турмушга чиқяптими?  — Дарё Янгиликлари


Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Хонанда Лола энг катта орзуларидан бири ушалганини маълум қилди. У доим самолётда учувчилар кабинасига ўтириб кўришни хоҳларди.

Актёр Шоҳруҳ Ҳамдамов кузатувчиларига Истанбул саёҳатидан кўриниш берди. 

Фото: Instagram

Муниса Ризаева Буэнос Айресдаги ноодатий ретро автомобиллар кўргазмасидан репортаж тайёрлади. 

“Сетора” гуруҳи хонандаси Феруза Латипова фарзандлари билан тушган суратини саҳифасига жойлади. 

Фото: Instagram

Болливуд юлдузи Кажол “Ўғирланмаган келин” фильми суратга олинганига 29 йил тўлгани муносабати билан мухлисларига картинани яна бир бор томоша қилишни тавсия этди. 

Фото: Instagram

Актриса Шаҳло Зоирова янгича имижда мухлисларига кўриниш берди. 

Фото: Instagram

Шаҳзод Султонов интервьюларидан бирида ноябрь ойида уйланаётгани ҳақида айтиб ўтганди. Феруза Норматовадан кузатувчилари “Шаҳзод Султонов уйланаётган қиз сизмисиз?”, деб сўрашди. Феруза эса шоу-бизнес оламида фаолият юритувчи инсонга турмушга чиқмаслигини айтди. 

Фото: Instagram

“Миллион” кулги жамоаси актрисаси Дилноза Ҳабибуллаева унаштирилганини маълум қилди ҳамда фотиҳа тўйидан лавҳаларни саҳифасига жойлади.

Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова Увайсий образи фаолиятида алоҳида ўрин эгаллаши ҳақида пост қолдирди. 

Фото: Instagram

Ҳит қўшиқлар муаллифи, ёш хонанда Миржалол Неъматов YouTube’даги кузатувчилари сони 2 миллионга етгани муносабати билан ўзига Li 9 автомобилини совға қилгани ҳақида гапирди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *