• Ср. Май 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Си Цзиньпин урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди  — Дарё Янгиликлари


Хитой раиси Си Цзиньпин армиянинг ракета қўшинлари бригадасига ташриф буюриб, ҳарбийларни урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.

Фото: AFP

Си Цзиньпин ҳарбийлар “урушга тайёргарликни ҳар томонлама кучайтириши ва қўшинларнинг ишончли жанговар ҳолатини таъминлаши” зарурлигини таъкидлади. У Хитой аскарлари “ўзининг стратегик тийиб турувчи ва жанговар қобилиятларини мустаҳкамлаши” лозимлигини билдирди.

Тегишли баёнотни Хитой ҳарбийлари Пекин ўзининг ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайван яқинида кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказганидан бир неча кун ўтгач эълон қилди.

Хитой армияси 14 октябрь куни Тайван атрофидаги сувларда “Қўшма қилич — 2024B” ҳарбий машқларини ўтказди. Катта полковник Ли Сининг айтишича, бу машқлар Тайван мустақиллигига интилаётган “сепаратист кучлар”га қарши “кучли” тўсиқ вазифасини бажариши керак эди.

Манёврларда ҳарбий-денгиз флоти, ҳарбий-ҳаво кучлари, ракета қўшинлари ва бошқалар қатнашган. Тайван ҳукумати Хитойнинг ҳарбий машғулотларини “провокация” деб атаган. Машғулотлар давомида оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудига 90 та самолёт, вертолёт ва дронлар кирган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *