Хитойнинг «Faw Trucks» компанияси Андижонда йилига 10 минг дона юк машина ишлаб чиқариладиган завод қуради. Умумий қиймати 100 млн долларга баҳоланаётган лойиҳани қуриш ишлари ноябрь ойида бошланади.
Хитойнинг «Faw Trucks» компанияси раҳбарияти вакилларидан иборат делегация Андижонга ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳокимият вакиллари хорижликлар билан музокаралар ўтказган. Унга кўра, компания ҳамкорлигида Андижонда умумий қиймати 100 миллион доллар бўлган лойиҳа қурилиши бошланади.
Лойиҳа йиллик 10 минг дона юк ташувчи автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, қурилиш ишларини ноябрь ойидан бошлашга келишиб олинди.