• Ср. Июл 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Малайзия Эксимбанки Ўзбекистонда исломий банкингни жорий этиши мумкин


Малайзия Эксимбанки раҳбарияти билан Ўзбекистон тижорат банкларига молиявий ресурсларни ажратиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: “Дунё” АА

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг Эксимбанк президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Унда Ўзбекистондаги халқаро рейтинглар ва стандартларга жавоб берадиган молиявий барқарор бўлган давлат ва хусусий банклар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида фикр алмашилди.

Эксимбанкнинг ўтган йиллар давомида исломий банкинг йўналишида эришган улкан тажрибасини инобатга олиб, Малайзия томонига Ўзбекистон молиявий секторига исломий банкинг ва суғурта (такафул) бозорига биринчилардан бўлиб кириш таклифи билдирилди.

Эксимбанк президенти Ўзбекистонга инвестиция киритишни режалаштираётган Малайзия компаниялари билан алоҳида учрашув ўтказиш, ҳар бир компания лойиҳаларини батафсил таҳлил қилган ҳолда, уларни қулай шартлардаги молиявий ресурслар билан таъминлаш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Аввалроқ Малайзия Ўзбекистонда ислом суғуртасини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқаётгани маълум қилинганди. Дастлабки босқичда давлат суғурта компаниялари таркибида алоҳида такафул хизматлари ташкил этилиб, босқичма-босқич хусусий суғурта компанияларида ҳам йўлга қўйилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *