• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жанубий Корея компанияси Наманганда логистика маркази ва темирйўл терминали қуришни режалаштирмоқда


Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Жанубий Кореянинг Ecofarm Global Co. компанияси раҳбари Лим Санг Ҳва билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Учрашув давомида компания томонидан амалга оширилиши режалаштирилган икки йирик лойиҳа муҳокама қилинди.

Биринчи лойиҳа Наманган—Тошкент йўналишида замонавий Карвонсарой, савдо маркази, ресторан, дам олиш маскани ва автотураргоҳ барпо этишни ўз ичига олади. Лойиҳа Чуст туманидаги “Фарғона ҳалқа автомобиль йўли А-373” ҳудудида 7 гектар майдонда амалга оширилади. 

Лойиҳанинг қиймати 5 миллион доллар бўлиб, тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштирилади. Марказ йилига 100 минг йўловчига хизмат кўрсатади ва натижада 50 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳа 2025 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушиши кутилмоқда.

Иккинчи лойиҳа эса замонавий логистика маркази ва темирйўл терминали қуришдан иборат. Бу лойиҳа Наманган вилояти Чуст туманидаги “Наманган эркин иқтисодий зонаси”да 10 гектар майдонда жойлашади. 

Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлиб, паст ҳароратли омборхоналар ва йўловчилар учун темирйўл терминали барпо этилади. Бу марказ йилига 100,0 минг тонна маҳсулотни сақлаш қувватига эга ва 100 та иш ўрни яратилади. 

Лойиҳанинг биринчи босқичи 2025 йилнинг тўртинчи чорагида, иккинчи босқичи эса 2026 йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *