Суданда бортида руслар бўлган юк самолёти уриб туширилди. Бу ҳақда Судандаги Россия элчихонасига таяниб “Meduza” хабар берди.
Бу Ил-76 юк самолёти бўлиб, у БААда жойлашган FZC Airline Transport Incorporation компаниясига тегишли бўлган.
“Судан ғарбида юк ташувчи самолёт уриб туширилди. Экипаж таркибида Россия фуқаролари бўлган”, дейилади элчихона хабарида.
Қайд этилишича, барча саъй-ҳаракатлар ҳалокат сабабларини ойдинлаштиришга қаратилган. Самолёт жанговар зонада — Дарфурда қулаган.
Самолёт БААдан Чад республикасига муҳандислик ёрдамини олиб кетаётган бўлган. Судан ОАВнинг хабар беришича, Тезкор ҳаракат кучларининг маҳаллий ҳарбийлаштирилган гуруҳи уни хатолик туфайли уриб туширган.
Ҳалокат содир бўлган жойда FZC Авиатранспорт корпорациясининг бош муҳандиси Виктор Грановга тегишли ҳужжатлар топилган. У билан бошқа рус ҳамкасблари ҳам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.