• Пт. Июн 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Элит Чемпионлар Лигаси. “Пахтакор” сафарда Ироқ клуби билан дуранг ўйнади


Футбол бўйича Элит Чемпионлар Лигасининг 3-тур ўйинлари 21 октябрь, душанба куни бўлиб ўтди.

“Пахтакор” сафарда “Шорта” меҳмони бўлди.

Учрашувда дарвозалар ишғол этилмади ва 0:0 ҳисоби қайд этилди. 

1-турда “Пахтакор” “Ал-Васл”га 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. 2-турда эса “Персеполис” билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилганди.

“Шерлар”нинг кейинги ўйини 5 ноябрь куни “Ар-Райян”га қарши бўлиб ўтади.


Элит Чемпионлар Лигаси

3-тур баҳси

21 октябрь, душанба

“Шорта” – “Пахтакор” 0:0

“Ал-Шорта”: Аҳмад Басил, Мунаф Юнус, Сажжад Жасим, Маҳмуд Мавас, Абдулмажид Бубакар, Аҳмад Яҳё, Моҳанад Али, Файсал Жасим (Амин Сабах, 63), Муҳаммад Давуд (Ҳуссайн Саиди, 77), Фаҳад Юсуф, Саломон Банга.

“Пахтакор”: 12. Владимир Назаров, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев (55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 46), 22. Умар Адҳамзода (33. Дониёр Абдуманнопов, 80), 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев, 17. Достон Ҳамдамов (44. Маҳмуджон Муҳаммаджонов, 46), 30. Отабек Жўрақўзиев (99. Улуғбек Ҳошимов, 80), 10. Драган Черан.

Огоҳлантиришлар: Фаҳад Юсуф (39), Умар Адҳамзода (44), Сардор Собирхўжаев (48).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *