• Вс. Ноя 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Ювентус»даги юлдузли жуфтликнинг уйини ўғри уриб кетди


Ўтган дам олиш кунлари Туриннинг «Ювентус» аёллар жамоаси футболчиси Алиша Леманн ва унинг йигити Дуглас Луиснинг уйини ўғри уриб кетди, деб хабар берди La Gazzetta dello Sport.

Дуглас Луис — «Ювентус» эркаклар жамоаси яримҳимоячиси.

Бу пайтда Луис Туринга келган «Лацио»га қарши ўйинни ўтказишга кетган, Леманн эса «Интер»га қарши сафар ўйинида бўлган.

Бразилиялик футболчининг умумий қиймати 500 минг евролик 11 дона соати, Леманнинг эса бриллиант тақинчоқлари йўқолган.

Швейцариялик Алиша Леманн ижтимоий тармоқларда анча машҳур: Instgramда 16,6 млн, TikTokда 11 млн обуначиси бор — аёл футболчилар орасида яққол етакчи.

Туринга келгунча ҳар икки футболчи Англиянинг «Астон Вилла» жамоаларида тўп суришган.

Полиция ўғриларни қидиришни бошлаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *