• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонадаи икки автомобиль тўқнашишидан эр-хотин вафот этди — Дарё Янгиликлари


Фарғона вилоятининг Фурқат туманида Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Фото: Видеодан қадр

Маълум қилинишича, Cobalt ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган бўлишига қарамай, эҳтиётсизлиги ва бепарволиги туфайли қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши оқибатида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Damas’га бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида Damas ҳайдовчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва Cobalt ҳайдовчиси ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари билан туман марказий шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Damas йўловчиси ўша куни шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Cobalt ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан иш очилган. Суд ҳукмига кўра, ун 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Хабарда айтилишича, унга жазо тайинлашда жабрланувчиларнинг қонуний вакилининг даъвоси йўқлиги, етказилган зарар қоплангани инобатга олинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *