Бугун, 22 октябр куни соат 06:20 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Қайд этилишича, 1985 йилда туғилган ҳайдовчи С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 2 нафар пиёда — 1953 йилда туғилган С.К. ва 1960 йилда туғилган К.С.ларни уриб юборган. Сўнг рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир пиёда 1960 йилда туғилган К.С. шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.