Россияда ўзбек мигрантлар турли баҳоналар билан қамалмоқда
Россия қамоғидан жўнатилган видеода 25 яшар тошкентлик йигит Шаҳзод Юсупов туҳмат билан машинасига наркотик ташлаб қамашганини билдирмоқда.
“Мен – Шаҳзод Юсупов, 1998 йилда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилганман. Россиядаги қамоқхонадан мурожаат ё‘ллаяпман. Ҳамма қатори Россияга ишлагани келдим. Ҳайдовчилик қилдим. Аммо машинам ичига наркотик модда ташлаб қўйиб, мени туҳмат билан қамашди. 2 фарзандим, кекса ота-онамга ким ғамхўрлик қилади энди? Бу ерда туҳмат билан қамалган бошқа ўзбекистонликлар ҳам бор. Кўмак сўраймиз…”