• Сб. Июн 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Элит ОЧЛ. Жалолиддин Машарипов тўп сураётган “Истиқлол” “Ан-Насср”га мағлуб бўлди


Футбол бўйича Элит Чемпионлар Лигасининг 3-тур ўйинлари 22 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Саудиянинг “Ан-Насср” жамоаси Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг биринчи бўлими 0:0 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар хавфли вазиятларни яратди. 72-дақиқада “Истиқлол” футболчиси Жалолиддин Машарипов захирага олинди. 81-дақиқада эса Ляпорт Ар-Риёд клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Ан-Насср” кичик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.


Элит Чемпионлар Лигаси

3-тур баҳси

22 октябрь, душанба

“Истиқлол” – “Ан-Насср” 0:1

Гол: 0:1 — 81 Ляпорт

“Истиқлол”: 1. Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 2. Муҳаммад Ҳуссайин, 3. Саман Фаллаҳ, 7.Меҳрдад Муҳаммади, 10. Рамин Ризоян, 14. Зубайр Никнафс, 22. Диде Ндонг, 33. Абулфазл Жалоли, 55. Рафаэл да Сильва, 77. Жалолиддин Машарипов (21. Гаэл Какута, 72), 80. Муҳаммадҳуссайин Исломи.

“Ан-Насср”: 24. Бенто Крепски, 12. Боушал, 3.Муҳаммад Симакан, 27. Эмерик Ляпорт, 83. Салем Ал Нажди, 17. Абдулла Ал Ҳайбари, 11. Марсело Брозович, 25. Отавио, 20. Ангело, 10. Садио Мане, 7. Криштиану Роналду.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *