• Ср. Май 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Украинада 2022 йилдан буён биринчи марта Европага парвозларга рухсат берилди


Украинанинг Supernova Airlines авиакомпанияси 1 ноябрдан бошлаб мамлакат Давлат авиация хизматидан Киев ва Лвовдан Прагага ҳамда ортга юк рейсларини амалга оширишга рухсат олди.

Бу ҳақда авиакомпания сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

Фото: “Аvianews.cоm”

Маълумотларга кўра, ҳар бир йўналишда ҳафтасига еттита рейс йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Supernova Airlines фақат юк рейсларини амалга ошириш учун сертификатланган. Бу Украина ва чет элда почта жўнатмалари ҳамда юк ташиш билан шуғулланадиган НОВА компаниялар гуруҳининг янги ташкил этилган шўба корхонаси ҳисобланади.

Украина 2022 йилнинг 24 февралидан бошлаб мамлакат устидаги ҳаво ҳудудини ёпган. Ўшандан бери фуқаро авиациясининг мунтазам парвозлари амалга оширилмаяпти.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *