• Вс. Ноя 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга 9 ойда қанча турист келгани очиқланди — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь сентябрь ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.

Туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Тожикистон – 1,6 млн нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 1,6 млн нафар;
  • Қозоғистон – 1,1 млн нафар;
  • Россия – 609,7 минг нафар;
  • Туркманистон – 120,4 минг нафар;
  • Туркия – 84,3 минг нафар;
  • Хитой – 50,4 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;
  • Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;
  • Италия – 30,3 минг нафар;
  • бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.

Маълумот учун, 7 ойда 4 242,9 минг нафар, 6 ойда эса 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *