• Чт. Дек 12th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда телекоммуникациялар операторларига айрим солиқ ва божхона имтиёзлари берилади


Сенатнинг 59-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат матбуот хизмати

Қонун билан тезкор-қидирув тадбирлари тизимларининг техник воситаларини республика ҳудудига олиб киришда телекоммуникациялар операторларига солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда.

Солиқ кодексига киритилаётган қўшимчага мувофиқ эндиликда махсус ваколатли давлат органи томонидан республика ҳудудига олиб кириладиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситалари солиқ солишдан озод қилинади ва мазкур техник воситалар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Бундан ташқари, Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни божхона божини тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизматни назарда тутувчи бошқа идоралар ҳарбий юклар божхона расмийлаштирувида божхона йиғимини тўлашдан озод қилинмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *