• Пн. Фев 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мирзиёев Россияда Эрдўғон билан учрашди: тафсилотлар


Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.

Президентлар фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувларни давом эттириш зарурлигини қайд этдилар.

Геология ва минерал ресурсларни қазиб чиқариш, электротехника, машинасозлик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшма маданий-гуманитар тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *