• Чт. Ноя 7th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пентагон раҳбари Украина уруши қай тарзда тугашини айтди


Украинадаги можаронинг ечимига дипломатик музокаралар орқали эришилади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин маълум қилган. 

«Менинг фикрим билан қизиқмоқчи бўлсангиз, бу можаро қачондир барибир музокаралар билан якунланади», деди у.

АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Вашингтон Киевни қўллаб-қувватлашда давом этади. Остиннинг қўшимча қилишича, можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш вақтини Украина расмийлари ўзлари танлайди.

Шунингдек, Беларус раҳбари Александр Лукашенко урушнинг 2024 йил тугашига ишонмаслиги ҳақида маълум қилди. Лукашенкога кўра, можаро ҳатто 2025 йилда ҳам барҳам топиши қийин. 

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ғалаба режасига кўра, уруш 2025 йилда якун топиши мумкин. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *