Тошкент метрополитенида январь-сентябрь ойларида салкам 200 млн нафар йўловчи ташилди. Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 73,4 млн кишига ортган.
Статистика агентлиги ахборот хизмати метрода йўловчи ташиш кўрсаткичларини эълон қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида жами 190,1 миллион нафар йўловчи ташилган.
Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 73,4 млн нафар йўловчига кўпайган бўлиб, ўсиш суръати 162,9 фоизни ташкил этган.